УЕФА ташкилоти футбол бўйича Европа Лигаси 4-турининг энг яхши ўйинчисини аниқлаш жараёнини бошлаб юборди. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Унга кўра, ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига 4 нафар футболчининг номзоди кўрсатилди:
- Матё Валбуэна («Фенербахче») — «Андерлехт»га қарши ўйинда 1 та гол урди ва 1 та голли узатма.
- Такуми Минамино («Зальцбург») — «Русенборг»га қарши ўйинда ҳет-трик.
- Мият Гачинович («Айнтрахт») — «Аполлон»га қарши баҳсда 1 та гол урди ва 1 та голли узатма.
- Костас Фортунис («Олимпиакос») — «Дюделанж»га қарши ўйинда 2 та гол урди ҳамда 1 та голли узатма.
Изоҳ (0)