Бельгияда ташрифда бўлган Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Сен-Симфорьен ҳарбий қабристонига йўлда аварияга учради. Бу ҳақда 9 ноябрь куни Mirror хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Машинада Мэй билан бирга Бельгия бош вазири Чарльз Мишель ҳам бўлганлиги таъкидланмоқда. Ҳодиса оқибатида ҳар иккала сиёсатчи ҳам жабрланмаган, бироқ икки полициячига жароҳат етган.
Авария шошилинч манёвр қилишга мажбур бўлган мотоциклчининг айби билан содир бўлганлиги маълум қилинмоқда.
Полиция аварияни бахтсиз ҳодиса деб атади.
Изоҳ (0)