2018 йилнинг 6—7 ноябрь кунлари Сеул шаҳрида «Корея Республикаси—Марказий Осиё» 11-ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Аҳатов бошчилигидаги делегация иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон делегацияси таркибидан Сув хўжалиги вазирлиги ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари ҳам ўрин олган.
Корея Республикасининг Марказий Осиё давлатлари билан медицина ва соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш тармоқларида, логистика ва транспорт соҳаларида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек минтақадаги сув заҳираларидан унумли фойдаланиш масалалари ва Орол денгизини қутқариш бўйича чора-тадбирлар форумнинг асосий мавзуси бўлди.
Ўзбекистон делегацияси Сеул шаҳрида ТИВ ва Корея Фонди раҳбариятлари билан ҳам икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказди.
Изоҳ (0)