Теримчиларга терим пулини вақтида тўламаган «Агробанк»нинг Қамаши туман бўлими икки ходими интизомий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Agrosаноат инспекцияси Қамаши тумани бўлими бошлиғи Омондавлат Холиқов маълум қилди, дея хабар беради «Turon 24».
Шунингдек, тумандаги ғўза майдонларида агротехник тадбирларнинг бажарилишида сусткашликка йўл қўйгани учун ўғит тарқатувчи шохобча мудирларининг 7 нафарига нисбатан ҳам интизомий чора қўлланган. «Агрокимёҳимоя» АЖ туман бўлими мудирига эса энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдоридаги жарима солинган.
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ғалла экилишида ўз ишига совуққонлик билан қарагани ва юқори ташкилотларга нотўғри маълумотлар тақдим этгани учун интизомий жавобгарликка тортилган.
Бундан ташқари, инспекция томонидан сув бориши қийин бўлган 44 та фермер хўжалиги аниқланиб, бугунги кунда бу хўжаликларнинг даласига сув чиқариб берилг
Изоҳ (0)