5 ноябрь куни соат 07:24 да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига Чилонзор туманида жойлашган «Янги Файз таъмир» МЧЖга қарашли мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ёнғинни ўчиришга 6 та ўт ўчириш экипажи жалб қилинди. Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин ҳудуди соат 07:37 да ўраб олиниб, 07:45 да ўчирилди.
Офат оқибатида ушбу цехнинг 80 квадрат метр майдонда томи, ички қисми ва жиҳозлари ёнган. Цех ишчиси С.Э. куйиш тан жароҳати олган.
Ёнғин сабаби ва келтирилган зарар аниқланмоқда.
Изоҳ (0)