АҚШ 2015 йилда Барак Обама маъмурияти томонидан бекор қилинган Эронга қарши санкцияларни қайта жорий этди, деб хабар беради «Meduza».

Фото: Google Images

Дональд Трамп уларни «АҚШ томондан қачонлардир қўлланилган энг кучли санкциялар» деб атади.

Cеҳкловлар нефть савдоси, банк ва кемасозлик соҳасига киритилган.  АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг сўзларига кўра, санкциялар ҳаммаси бўлиб 700 та Эрон фирмаси ва банкларига тааллуқли.

Унинг сўзларига кўра, юздан ортиқ халқаро компаниялар Эрондаги иш фаолиятини тўхтатган, нефть экспорти эса бир кунда миллион баррелдан кўпроққа тушиб кетиб, 2,8 миллион баррелдан 1,7 баррель кўрсаткичга етган.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакатнинг Америка санкцияларини четлаб ўтишини маълум қилди. Бунда Руҳонийнинг сўзларига кўра, «Эрон халқи ва жамиятдаги бирдамлик» ёрдам беради.

«Биз Америка халқини улар буюк Эрон халқи билан гаплашаётганида куч, босим ва таҳдид тилидан фойдалана олмаслигига ишонтирамиз», — дейди Руҳоний.

Эронга қарши халқаро санкцияларнинг аксарияти 2015 йилда, Хитой, Франция, Буюк Британия, Россия ва АҚШ томонидан «ядровий келишув» имзоланганидан сўнг бекор қилинган эди.