• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганнинг Ровустонида аҳоли цемент чанги ва кўмир кукунидан нафас олмоқда (фото)

    Наманган шаҳрининг Ўрта Ровустон маҳалласида темир йўл орқали келтирилган юкларни тушириб тарқатувчи бир неча омбор жойлашган. Шу ҳудуддаги намунавий уйларда яшаётган фуқаролар 6 йилдан буён цемент чанги ва кўмир кукунидан азият чекмоқда. «Turon 24» аҳоли мурожаати асосида мазкур масала юзасидан суриштирув ўтказди.

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Ровустон қишлоғи 2016 йилда Наманган туманидан Наманган шаҳри тасарруфига ўтказилган. Ҳозир унинг ўрнида Паст Ровустон, Ўрта Ровустон ва Юқори Ровустон маҳаллалари ташкил этилган. Туман ҳокимининг 2012 йилдаги қарори билан Ўрта Ровустон маҳалласидаги омборлар яқинида намунавий уйлар қурилади.

    Гарчи бу жойдаги коттежлар талабга тўла жавоб бермаса-да, уларнинг харидорлари дарров топила қолди. Чунки Ровустондан вилоят марказига қўлингни узацанг етади, боз устига «бу ерлар эрта-индин шаҳарга қўшилиб кетади» деган гап-сўзлар оралади. Кўп ўтмай бу тахминлар ҳақиқатга айланди: ҳудуд шаҳар таркибига ўтди. Бироқ бундан коттежларда яшовчиларнинг қувончи узоққа чўзилмади: уйларнинг кўмир ва цемент омборларига яқин жойлашгани ўз таъсирини кўрсата бошлади. Қисқаси, уларда яшаб бўлмай қолди.

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Муаммо кўламини тасаввур этиш учун коттеж эгаларининг ҳикояларига қулоқ тутамиз.

    Мунаввар Муродова, Наманган шаҳар иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси:

    «Ўрта Ровустондаги уйлардан бирида уч йилдан бери яшайман. Бу ердаги 105 та коттежда асосан ўқитувчилар, шифокорлар истиқомат қилади. Ҳамма кредит тўлаб ўтиради, ҳали банкнинг қарзидан қутулмаган. Ҳудудимизда нафас олишнинг иложи йўқ. Ишонасизми, ёз бўйи ҳовлига чиқиб ўтирмадик. Қилар ишимиз ҳар куни уйни кукундан тозалаш. Гул ёки бошқа экин кўкармайди, ҳаво алмаштириш учун деразани очишнинг иложи йўқ, ҳатто жазирамада ҳам. Сал шабада бўлса, кўмир кукуни, цемент чанги уйни босади. Мана, яна қиш келаяпти. Октябрдан бошлаб юк машиналари қатор турибди, кўмир юклайди. Цемент тўкилганидан кейин ҳавони чанг булути қоплаб олади, худди устингиздан қум тўккандек. Ёз бўйи олтингугурт ҳидладик, сассиғига чидаб бўлмади. Шу атрофдаги совун, резина ишлаб чиқариладиган корхоналардан келадиган ҳид, унинг устига сал нарироқда кушхона жойлашган, бунинг ҳиди бор. Ишонинг, тўрт томондан қамалда қолганга ўхшаймиз. Ҳокимлик, прокуратура, СЭС, экологияга шикоят қилинган, ҳеч қандай ўзгариш йўқ».

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Рамила Аҳророва, пенсионер:

    «Биринчи линиядамиз. Санитария-гигиена қоидаларига кўра кўмир ва цемент омборлари аҳоли яшаш жойидан 200-300 метр нарида бўлиши керак. Бизда эса бу масофа 50 метрни ташкил этади. Коттежлар 2012 йилда фойдаланишга топширилган бўлса, 2013 йилдан бери шу масалада шикоят йўллаб келамиз. Ҳамма идоралардан одам келиб-кетаверади, текширувлар ўтказилади, натижа йўқ. Ҳеч ким муаммони, бу ерда яшаш мумкин эмаслигини инкор этмайди, лекин амалда силжиш йўқ. Ҳовлиларимизда бирор жонлиқ сўйсангиз, уларнинг ичига ҳам шу қора уриб кетганини кўрасиз. Энди биз бу цемент ва кўмирдан қанча доза олаётганимизни тасаввур қилишингиз мумкин. Бир кун кўмир, иккинчи кун цемент булути. Тўғри, тегишли идоралар келган, ҳокимларнинг қарори бор, бу омборлар 2017 йил 1 октябргача бошқа ҳудудга кўчиб ўтиши керак эди, лекин улар ҳеч нарса бўлмагандек фаолиятини давом эттираверди. Бу коттежлардан кетиш ё сотишнинг имкони йўқ, чунки сарфланган харажатларни ҳеч ким қоплаб бермайди. Бу ердаги ҳолатни кўриб, ҳеч ким уй сотиб олишни ҳам истамайди, бир келганча қорасини кўрсатмайди. Мутахассислар келганда ‘Ўлчашнинг ҳожати йўқ, шундоқ ҳам цемент ҳиди келиб турибди, бу ерда қандай яшайсизлар?’ деб ҳайратланганди. Тўртта кўчада ҳам шу аҳвол, аммо энг қийини бизга, биринчи кўчада яшовчиларга бўлаяпти».

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Ботиржон Юнусов, шифокор, «Анамед» хусусий ташхис маркази ходими:

    «Ҳовлига сув сепсангиз ер қоп-қора тусга киради, аҳволни шундан билсангиз ҳам бўлади. Болаларда аллергия, йўтал, нафас қисиши, ўпка хасталиклари кузатиляпти. Аввал Навоий кўчасида, шаҳар ўртасида яшаганман. Шовқин-сурон, машиналар тутуни, деразани очиб бўлмасди. Бу ёққа ҳавас қилиб, биринчилардан бўлиб кўчиб келганмиз. 2012 йилда битган бўлса, 2013 йилдан бери яшаймиз. Тўғриси, ёмғирдан қочиб, дўлга тутилгандек бўлдик. Яхшиямки, арчалар, дарахтлар экилди, нисбатан чангни ушлайди. Дастлабки йилларга нисбатан чанг, кукун хуружи озроқ камайди, лекин йўқолгани йўқ, барибир билинади».

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Гулмира Бойдадаева, Наманган шаҳридаги 31-мактаб ўқитувчиси:

    «Невараларим уч йилдан бери касал. Кичкинаси соғлом эди, у ҳам шу бугун шифохонага бориб муолажа олиб келди. Улар Оромгоҳ даҳасидаги уйимга борса, яхши бўлиб қолади. Бизникида бир-икки ой яшайди, лекин бола-да, ота-онасини соғинади, кўрса йиғлайди, уйига борганда эса касал бўлиб қолади, қусади, йўталади. Уч неварамда ҳам шу аҳвол, қизим ҳам нафас ололмай қолди. Бу маҳалладаги болаларнинг ҳаммасида аллергик касалликлар ёки уларнинг аломатлари бор. Фарзандларимиз бу коттежни олганида ҳавас қилгандик, ёшлар алоҳида бўлиб кўчиб чиқди деб. Афсуски, қувончимиз узоққа чўзилмади. Агар бу ҳудуд шунчалик керак экан, кўмир ёки цемент омборлари эгалари кўчиб кетишни истамаётган экан, коттежларни сотиб олсин. Президентнинг раҳбарлар аҳоли қийналаётган жойларда яшасин, шунда улар дуч келаётган муаммоларни ўзи ҳам бошидан ўтказади деган гапи бор. Биз ҳам шунинг тарафдоримиз: каттаконларимиз бу ерга келиб, коттежларимизда ақалли бир ой яшаб кўрсин!»

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Анора Каримова, уй бекаси:

    «2015 йилда ҳукуматга, бош вазирга хат билан чиққанмиз. Уч кунда кўчирилсин деган кўрсатма келган. Хатомиз, соддалигимиз шу бўлдики, улар илтимос қилиб келганда ҳақиқатан ҳам кўчирилди деган қоғозга қўл қўйиб берганмиз. Чанг тарқалиши 6 ой тўхтади, кейин яна бошланди, уни тарқатувчилар эса кўпайди. Олдин икки нафар тадбиркор бўлса, ҳозир тўртта бўлган. Ярми кўмир, ярми цемент тўкади».

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Фуқаролар билан мулоқотимизни якунлаб, коттежлар томондаги биринчи кўмир омборхонасига ўтдик. У ерда фаолият юритаётган ва ўзини таништиришни истамаган тадбиркор ҳудудга аввалгидек миқдорда кўмир келтирилмаётгани, омборнинг усти ёпилгани, бетон деворлар устига эса сув пуркагичлар ўрнатилганини билдирди. Унинг айтишича, омборларга яқинликдан нолиётганлар орасида коттежларига омборга яқин ерларни қўшиб олганлар ҳам бор.

    «Бу ҳудуд қадимдан кўмирхона бўлиб келган, – деди тадбиркор. – Темир йўл шу ердан ўтган, кўмир, цемент, бошқа маҳсулотлар вагонда шу ерга олиб келинади ва тўкилади. Коттежлар айнан шу ерда қурилгани учун биз айбдор эмасмиз-ку?»

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Наманган шаҳри ҳокимлиги мутасаддилари ҳам шу фикрда. Ровустон олдиндан саноат зонаси бўлиб келган ва бу ерда коттежлар қурилиши номақбул қарор бўлган. Бироқ бу пайт ҳудуд уларга эмас, Наманган туманига қараган. Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2012 йил 12- январдаги давлат экология экспертизаси хулосасида ҳам намунавий лойиҳалар асосида қуриладиган якка тартибдаги уй-жой биноларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига қатъий риоя қилган ҳолда жойлаштириш, саноат-ишлаб чиқариш корхоналарининг санитария-ҳимоя зонасига жойлаштирмаслик, йўл четларига манзарали дарахтлар ўтқазиш шартлиги белгиланган. Афсуски, бу шартлар бажарилмаган.

    Юқорида таъкидланганидек, маҳалла аҳлининг турли идораларга мурожаат йўллаган. Уларнинг аксарияти икки идора – экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда санитария-эпидемиология назорати марказига қайтиб келади.

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Бошқарманинг охирги, 2018 йил 1 августдаги беш абзацдан иборат жавоб хатида маҳалла ҳудудида фаолият юритаётган «Наманган кўмир» МЧЖ, «Ёқут» МЧЖ, «Шабнам ифори» хусусий корхоналари ҳукуматнинг қарори билан компенсация тўлагани, уларнинг раҳбарларига «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига риоя қилиш юзасидан кўрсатмалар берилгани қайд этилган.

    Савол туғилади: бу корхоналар товон пули тўлаб келаётганининг аҳолига нима қизиғи бор? Бу билан уйлардаги ҳолат ўзгарадими? Ундан ташқари, кўрсатма берилса-ю, бажарилмаса унинг қиймати қаерда қолди?

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Марказнинг жавоби бироз тўлиқроқ. Унда Наманган туман ҳокими 2012 йил 11 февралда намунавий лойиҳалар асосида коттеж типидаги уйлар қурилиши учун 15 гектар ер ажратиш тўғрисида қарор чиқаришда санитария қоида ва меъёрларига риоя қилмагани эътироф этилган. Шу билан бирга, аҳолининг шикоятларида кўрсатилган касалликлар ҳақидаги далиллар ўз тасдиғини топмагани, «Наманган шаҳар 8-оилавий поликлиникаси ҳамда унинг Ровустон филиалига кўмир ва цемент чангларидан зарарланиш оқибатида юзага келган касалликлар бўйича мурожаатлар қайд этилмагани» билдирилган.

    Бу жавобга қандай изоҳ беришга ҳам ҳайронсан. Ўзимиз шикоятни ўрганиш давомида икки-уч соат бу ерда бўлиб, йиллаб шу ерда яшаётганларга тўзим тиладик. Қолаверса, кўчаларда, уйларда олинган фотолавҳалар ҳам кўп нарсага ойдинлик киритиб турибди...

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Аҳолига кўра, юзага келган муаммонинг ечимини излаш учун бу ерда жойлашган омборларни кўчириш ёки улар шунчалик стратегик аҳамиятга эга бўлса, аксинча, коттеж эгаларига бошқа ҳудуддан жой беришга тўғри келади.

    Балки учинчи вариант ҳам бордир? Балки мутасаддилардан жўяли таклиф чиқар? Қамалда яшаётган юздан ортиқ хонадон узил-кесил қарорлар ва уларнинг ортга сурилмай бажарилишини кутмоқда.

    04.11.2018, 11:05   Изоҳ (0)   26306
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда туризм йўл белгилари жорий қилинади

    04.11.2018, 10:27

    Газ таъминот идораси ходимларининг «қўшимча даромад» топиш борасидаги ҳийлалари фош қилинди

    04.11.2018, 09:52

    Ўзбекистонда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархлари ҳам ошади

    04.11.2018, 09:33

    Фарғонада поезд қулоқчин тақиб темир йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди

    04.11.2018, 09:00

    ДХХ Бухорода яширин экстремистик гуруҳни фош қилди (видео)

    04.11.2018, 08:53

    Хидир Каримов Қорақалпоғистон прокурори этиб тайинланди

    04.11.2018, 08:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 21 май, 10:36

    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда

    Реклама | 21 май, 10:30

    Пеп Гвардиола қандай ҳолатда “Манчестер Сити”ни тарк этишини айтди

    Спорт | 21 май, 10:35

    “Толибон” Россия амалдорларига қамоқхоналарни қандай қилиб тўғри қуриш ҳақида гапирди

    Дунё | 21 май, 10:04

    Уй шароитида кўриш қобилиятини яхшилаш учун 5 самарали усул

    Лайфстайл | 21 май, 09:52

    Ўзбекистонликларга АҚШ визаси талаблари енгиллаштирилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 21 май, 09:39

    “Реал” ва Нико Уильямс ҳақидаги хабарларга аниқлик киритилди

    Спорт | 21 май, 09:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.