Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи Н. С. қулоғида қулоқчин билан темир йўлни кесиб ўтаётганида поезд уриб юборди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.
Фарғона вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими навбатчилик қисмидан маълум қилинишича, «Қир—Қўқон» бекатлари оралиғининг 192-километрида «Андижон—Марғилон—Қўқон» йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган электрпоезд қулоғида қулоқчини (наушник) бўлган ҳолда велосипедда темир йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Н. С.ни уриб юборган.
У олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида ҳалок бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)