Хитойлик тадбиркорлар «Навоий» эркин иқтисодий зонасида одам ва юк ташишга мўлжалланган лифт ишлаб чиқариш заводини қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Шу мақсадда бир гуруҳ хитойлик ишбилармонлар ўтган ҳафта «Навоий» ЭИЗда бўлиб, унинг фаолияти, инвесторларга тақдим этилаётган имтиёзлар билан танишишди.
Лойиҳани амалга ошириш учун 2 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади. Корхона ишга туширилиши натижасида 5 нафар хорижлик ва 30 нафар маҳаллий мутахассиснинг бандлиги таъминланади.
Шунингдек, мазкур давлатнинг SDV Consulting Engineers компанияси эркин иқтисодий зонада тадбиркорларга консалтинг хизматлари кўрсатишни амалга ошириш ниятини билдирди.
Изоҳ (0)