Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида 2018 йил 29 октябрь куни Каттақум маҳалласида яшовчи Б.Ш. шу маҳалла ҳудудида ўзаро жанжал сабаб маҳалладоши Б.Э.га пичоқ билан жароҳат етказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада Б.Э. касалхонага ётқизилган. Б.Ш. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)