Британиялик режиссёр Ридли Скотт ўзининг машҳур «Гладиатор» (2000 йил) фильмининг давомини суратга олмоқчи, деб ёзади «ТАСС».
The Hollywood Reporter маълумотларига кўра, лойиҳа устида аллақачон иш бошланган. Картинани ишлаб чиқариш билан Голливуднинг Paramount киностудияси шуғулланади. Фильм учун сценарийни Питер Крейг ёзади, у «Очлик ўйинлари» экранизациясининг иккита қисми учун матнлар устида ишлаган. «Гладиатор» постановкаси учун «Оскар» мукофотига номзодликни қўлга киритган 80 ёшли Скотт эса яна режиссёрлик креслосига қайтади.
Оригинал фильмда бош ролни ижро этган актёр Рассел Кроу сиквелга жалб қилинмаган. Унинг қаҳрамони биринчи қисмда ҳалок бўлган эди, ижодкорлар эса иккинчи қисмда уни «қайта тирилтирмоқчи» эмас. Сиквел «Гладиатор» аёл қаҳрамонларидан бирининг ўғли ҳақида ҳикоя қилади, у Кроунинг персонажи изидан боради.
Изоҳ (0)