Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2018 йилнинг 2 ноябрь куни Европа парламентининг Марказий Осиё давлатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси раиси Ивета Григуле-Петерсе бошчилигидаги Ўзбекистонга ташриф буюрган депутатлар гуруҳини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Ўзбекистон — Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги мажлиси якунларига ижобий баҳо берилди. Такидланганидек, ушбу тадбир очиқ, конструктив ва ишончли мулоқот руҳида ўтди ва Олий Мажлис ҳамда Европарламент депутатларига ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилиш имконини яратди.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи қонунчилари ўртасидаги мунтазам ва самарали алоқалар, амалий тажриба алмашинувлари икки томонлама муносабатларнинг муҳим қисми ҳисобланади.
Учрашувда қўшма кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Музокараларда Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.
Изоҳ (0)