Ҳиндистон стратегик кучлари кичик масофаларга мўлжалланган ва ядровий заряд таший олувчи Агни-1 баллистик ракетасининг модернизация қилинган версиясини синовдан ўтказди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ракета Бенгал кўрфази, Абдул Қалам оролидаги полигонда жойлаштирилган пуск қурилмасидан отилган.
12 тонна келувчи Агни-1 ракетаси 700-900 кмгача уча олади. У ҳам ядровий, ҳам оддий жанговар каллак билан жиҳозланиши мумкин.
Ҳиндистон стратегик кучлари қуролланишида бўлган ушбу қуролнинг аввалги синови 6 февралда ўтказилган.
Изоҳ (0)