Суриянинг Ироқ билан чегараси яқинида ИШИДнинг тахминан тўрт минг нафар жангариси тўпланган, Ироқ қўшинлари жангариларнинг ҳужумини бартараф этишга тайёр. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
ИШИД жангарилари бир неча кун олдин Хажин шаҳри ҳудудидаги «Сурия демократик кучлари» позицияларини эгаллаган.
Ироқ разведкаси маълумотларига кўра, чегарада тўпланган жангариларнинг 800 нафари Ироқ фуқаролари ҳисобланади. Жангарилар Ироқ ҳудудига кириш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланишга уринмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)