Андижонда тўрт эгизак туғилгани ҳақидаги хабар фейк бўлиб чиқди: «Дарё» мухбири вилоят перинатал маркази мутасаддилари бу янгиликни тасдиқламаганини билдирди.
Маълум бўлишича, вилоятда 3 ёки 4 эгизак туғилса ўша куниёқ шу марказга олиб келинади.
Аслида чақалоқлар сентябрь ойида АҚШнинг Аризона штатида гондурасликлар оиласида туғилган. Болаларга Луциано, Октавио, Валерия ва Эмилио исмлари қўйилган (чақалоқлар исмларининг бош ҳарфидан LOVE ёзуви ҳосил бўлар экан).
Изоҳ (0)