Жорий йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистондаги иқтисодий судлар 323 983 та ишни кўриб чиқди, деб хабар беради «Газета.uz».
Натижада даъвогарлар фойдасига 8,8 триллион сўмдан ортиқ маблағлар ундирилиши ҳақида қарор қабул қилинган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатдан кўриб чиқилган ишлар сони 24,1 фоизга ошган.
Энг кўп кўриб чиқилган ишлар Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри иқтисодий судлари ҳиссасига тўғри келади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид 2997 та иш кўриб чиқилиб, улар фойдасига 772,7 миллиард сўм ундириш борасида қарор қабул қилинган.
Изоҳ (0)