«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ўзининг Москва рейсларининг барчасини «Домодедово» аэропортидан «Внуково» аэропортига кўчирди. 28 октябрь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси Тошкентдан «Внуково» аэропортига илк рейсни амалга оширди.
Ўзбек авиакомпаниясининг «Внуково»даги илк самолёти сувли арка билан кутиб олинди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясидан маълум қилишларича, «Внуково»да «Тошкент—Москва» рейсидан чиққан биринчи йўловчи Шерзодбек Сариқов бўлган, «Москва—Тошкент» рейсига чиққан илк йўловчи эса Ўктам Ҳакимов бўлди. Уларнинг ҳар иккисига аэропорт ва авиакомпания томонидан эсдалик совғалари топширилган.
Изоҳ (0)