Жорий йилнинг 27—31 октябрь кунлари Ўзбекистонда Ўзбекистон—Россия ёшлар фестивали ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мазкур фестиваль иштирокчилари 30 октябрь куни Самарқандда бўлиб, тарихий-маданий ёдгорликлар, шаҳарнинг диққатига сазовор масканлари билан танишади.
Registon мажмуасидаги Мирзо Улуғбек мадрасасида юртимиз ҳамда россиялик ёшлар иштирокида «Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида сайёҳлик оқимини кенгайтиришда ёшларнинг ўрни» мавзуида амалий конференция ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)