Кеча, 28 октябрь санасида футбол бўйича Италия А Сериясининг 10-турида «Милан» жамоаси ўз майдонида «Сампдория» клубини қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Россонери»лар 1946 йилдан бери илк марта А Сериянинг кетма-кет 15 та ўйинида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди.
Сўнгги марта «Милан» 15 апрелда «Наполи» билан ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди.
«Милан» айни дамда мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)