UFC жангчиси Даррен Тилл яқинда Ҳабиб Нурмагомедовга мағлуб бўлган Конор Макгрегорни Англиянинг «Ливерпуль» жамоаси уй стадиони «Энфилд»да жанг қилишга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
«Сенинг спортдан кетишингдан олдин кел, «Энфилд»да учрашамиз. Кел, уни тўлиқлигича сотамиз»,—деб ёзади Тилл.
Маълумот учун, Даррен Ливерпулда туғилган. У MMA’да 17 жанг ўтказиб, 15 тасида ғалаба қозониб, 1 та жангда мағлуб бўлган, 1 тасида дуранг қайд этган. Конор Макргергор эса 21 та жангда ғолиб бўлиб, 4 тасида мағлуб бўлган.
Изоҳ (0)