Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги «Барселона»га учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг жамоа ўйинчилари билан хайрлашди, деб хабар беради Marca.
52 ёшли мутахассис ўйиндан сўнг футболчилар билан хайрлашиб, уларга миннатдорчилик билдирди.
Аввалроқ «Реал» Лопетеги ўрнига Антонио Контени тайинлаши ҳақида хабар пайдо бўлганди. Конте бугун Мисрдаги таътилидан қайтиб, «Реал» билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)