Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, 29-31 октябрь кунлари республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларда ёмғир, тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, деб хабар беради Turon 24.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти
Ҳарорат кечаси 29-31 октябрда +2...+7 илиқ, кундузи +12...+17, 31 октябрда +10...+15 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари
Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +13...+18 даражага етади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +15...+20 даражани ташкил қилади.
Фарғона водийси
Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудлар
Ҳарорат кечаси -3...+2, кундузи +5...+10 даражага етади.
Изоҳ (0)