Бугун, 27 октябрь санасида футбол бўйича Италия А Сериясининг 10-тур баҳсларига старт берилди. Тур доирасидаги 2 та учрашув якунланди.
Жумладан, «Парма» сафарда «Аталанта» меҳмони бўлиб, 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мусобақа пешқадами «Ювентус» эса «Эмполи» майдонига сафар қилиб, 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Туринликлар сафида Криштиану Роналду 2 та гол уриб, дублга эришди. Мезбонларнинг ягона голи Капуто томонидан киритилди.
А Серия
10-тур беллашувлари
27 октябрь, шанба
Изоҳ (0)