Жаҳон чемпионати совриндори, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик супероғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.
Баҳодир профессионал фаолиятидаги учинчи жангини америкалик Тайрел Райтга қарши ўтказди. Нью-Йорк шаҳридаги машҳур Madison Square Garden аренаси мезбонлик қилган жангнинг 4-раундида Баҳодир Райтни нокаутга учратиб ғалабага эришди.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов шу кунгача проф рингда икки маротаба жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида рақибларини нокаут эвазига мағлуб этганди.
Профессионал боксдаги фаолиятини 2012 йилда бошлаган Райт эса 13 маротаба рингга кўтарилиб, уларнинг 9 тасида ғалаба қозонганди ( 6 та жангда нокаут эвазига рақибларидан устун келган). 2 та баҳсда имкониятни бой берганди, энди улар сони 3 тага етди. Яна 2 та жангда дурангга рози бўлган.
Изоҳ (0)