Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида кузатув камераси қандай қилиб икки нафар аёл асфальт остига тушиб кетганини тасвирга олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Аёллар кўча бўйлаб юриб, суҳбатлашиб кетаётган вақтда уларнинг оёғи остидаги асфальт ўприлиб кетган. Жабрланганларга гувоҳлар ёрдам берган.
Хабар берилишича, жабрланганлар касалхонага олиб борилган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)