Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги шартнома-ҳуқуқ департаменти вакиллари 22-26 октябрь кунлари БМТ Бош ассамблеяси 6-қўмитасининг (ҳуқуқий масалалар бўйича) 73-сессияси ишида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир доирасида Халқаро ҳуқуқ комиссияси ва БМТ Халқаро суди докладлари бўйича муҳокамалар ҳамда ташкилотга аъзо мамлакатлар ташқи сиёсат идоралари ҳуқуқий хизматлари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди.
Кўп томонлама шаклда халқаро ҳуқуқ нормаларининг изчил ривожланиши ва уларни кодификация қилиш ҳамда халқаро муносабатларда ҳуқуқнинг устуворлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, кун тартибидаги жус cогенс (халқаро ҳуқуқнинг императив нормалари), халқаро одат нормаларини аниқлаш, давлат мансабдор шахсларининг чет эл жиноий юрисдиксиясидан иммунитети, келишувларнинг вақтинчалик қўлланилиши, келишувларни изоҳлаш борасидаги кейинги битимлар ва кейинги амалиёт ва шу каби бошқа масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Сессия якунида 2018 йил декабрь ойида қабул қилиниши кутилаётган БМТ Бош Ассаблеясининг тегишли қарорлари лойиҳалари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)