Беларусь ва Ўзбекистон атом энергетика соҳасида англашув меморандуми имзолашни режалаштиряпти. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Беларусь Энергетика вазирлигининг Ядровий энергетика бўйича департаменти директори ўринбосари Дулинецнинг маълум қилишича, ҳужжат имзолашга деярли тайр қилиб қўйилган, у йил якунига қадар имзоланиши кутилмоқда.
«Биз очиқлик тамойилига амал қиламиз, ўз тажрибамиз билан фаол ўртоқлашишга тайёрмиз. Ўзбекистон, Қозоғистон, Бангладеш, Туркия ва бошқа мамлакатлар делегациялари Беларусда бўлиб, Беларусь АЭС қурилиши тажрибаси билан танишган», — деди Дулинец.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Россиянинг «Росатом» корпорацияси билан ҳамкорликда «3+» авлодига мансуб ССER—1200 типидаги реакторли икки энергоблокдан иборат АЭС қурмоқчи.
Изоҳ (0)