Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчасида яшовчи М.А. исмли аёл ИИБга виртуал ўғирлик ҳолати юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Унда шу йил 17 октябрь куни пластик карточкасига 14 миллион сўм туширганлиги ва ушбу пулларни номаълум шахс ўғирлаб олганлигини маълум қилинган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Арнасой туманида яшовчи Ш.П. электрон ижтимоий тўлов тармоғи орқали рухсатсиз бошқа бир таниши М.М.нинг пластик картасига ўтказганлиги аниқланди.
Ш.П. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)