Самарқанд вилоятидаги Ғаллабулоқ ва Қуштепада олтинга оид объектларни ўзлаштириш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Давлат геология қўмитаси ва Туркиянинг «ТASHYAPI» компанияси ўртасида геология-қидирув ишларини ҳамкорликда қилишнинг соддалаштирилган тартиби тасдиқланган. Бу ҳақда «Дарё»га «Давгеолқўм» матбуот хизмати хабар берди.
2018 йил 25 октябрда лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим имзоланди, унга биноан, биринчи босқичда «TAŞYAPI INŞAAT TAAHHÜT SANAYI VE TICARET A.Ş.» компанияси кейинги йилларда қуйидаги ишларни амалга оширади:
- Мавжуд ресурс базаси тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш ва тарихий геологик қидирув маълумотлари, шу жумладан халқаро стандартлардан фойдаланишни тасдиқлаш учун объектларда текширув пунктларини очиш;
- Технологик жараёнларни ишлаб чиқиш учун металлургик синовларини ўтказиш;
- Олтин захираларини ривожлантириш учун PTEO (тахминий техник-иқтисодий асослар) лойиҳасини ишлаб чиқиш;.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 328-сонли қарори билан стратегик жиҳатдан муҳим бўлган қаттиқ фойдали қазилмаларнинг 111 та истиқболли майдонлари ва 29 та кони рўйхати тасдиқланган ва уларни геологик ўрганиш ва ўзлаштириш учун чет эл инвестициялари жалб қилинмоқда.
Изоҳ (0)