УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигаси 3-турининг энг яхши голи учун даъвогарларни эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Унга кўра, қуйидаги 4 нафар футболчи томонидан киритилган голлар ҳафтанинг энг яхшиси бўлишга даъвогар сифатида кўрсатилди:
- Бернарду Силва «Манчестер Сити» — «Шахтёр» дарвозасига киритган голи учун;
- Марсело «Реал» — «Виктория» дарвозасига йўллаган голи учун;
- Анхел ди Мария ПСЖ — «Наполи» дарвозасига урган голи учун;
- Лоренцо Инсинье «Наполи» — ПСЖ дарвозасини ишғол қилган голи учун.
Изоҳ (0)