25 октябрь куни Сурхондарё вилоятида маҳаллий шароитда етиштирилган сифатли пахта толасидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган яна бир янги корхона фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Денов туманидаги «Шашмохкашоб Текстил» МЧЖ йилига 6 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга. Ўн миллион доллардан ортиқ қийматдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинади. Унинг ишга туширилиши 300 та иш ўрни яратиш имконини берди.
2019 йилда мазкур корхонани кенгайтириш ҳисобидан йилига 7 миллион погонометр трикотаж ва тўқувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, қўшимча 350 янги иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда.
«Шашмохкашоб Текстил» МЧЖнинг тантанали очилиш маросимида ишда фидойилик кўрсатган ходимларнинг бир гуруҳига эсдалик совғалари топширилди.
Меҳмонлар корхона фаолияти билан яқиндан танишди.
Изоҳ (0)