Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Давергеодезкадастр» журналистлар ўртасида танлов эълон қилди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Давергеодезкадастр»

Фото: «Давергеодезкадастр»

Танловга «Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимини модернизациялаш» (КМРКТМ) лойиҳаси, КМРКТМнинг мақсадлари, тадбирлар, натижалари, ушбу лойиҳа амалга оширилишидан давлат ва фуқаролар учун кўриладиган фойда» мавзуси танланган.

Мазкур танловни ўтказишдан мақсад, бу жамоатчилик диққатини энг долзарб ижтимоий масалаларга қаратиш ва КМРКТМ лойиҳасининг ижобий амалиёти ва жиҳатларини кенг ёритишдан иборатдир.

Танловда журналист текшируви ва репортаж жанрларида ёзилган мақолалар, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги постлар кўриб чиқилади. Унда турли ОАВ да ишловчи ҳудудий журналистлар ҳамда ўзига хос ноёб контентларни яратаётган блогерлар иштирок этишлари мумкин.

«Давергеодезкадастр» қўмитаси Экспертлар кенгашининг қарорига кўра, танловга 2018 йил 1 ноябрдан 2019 йил 1 январгача ОАВ да эълон қилинган (эфирга узатилган) материаллар тақдим этилади.

Танловга ишларнинг тақдим этилиши ОАВ таҳририятлари ва материал муаллифлари томонидан амалга оширилиши мумкин.

Танлов беш номинация бўйича ўтказилади:

  • «Республика босма ОАВ ларида эълон қилинган энг яхши мақола»;
  • «Ҳудудий босма ОАВ ларида эълон қилинган энг яхши мақола»;
  • «Электрон ОАВ ларда эълон қилинган энг яхши мақола»;
  • «Энг яхши видеоролик»;
  • «Энг яхши аудиоролик».
Танловга тақдим этилган ишларга қуйидаги талаблар қўйилади:
  • Видеоролик: Танлов мавзуси бўйича исталган жанрда тайёрланиб, телевидение ёки электрон ОАВ ларда намойиш этилган материаллар видеотасвири. Видеоёзув хронометражи – 60 сониядан ортиқ эмас.
  • Аудиоролик: Танлов мавзуси бўйича исталган жанрда тайёрланиб, радио ёки электрон ОАВ лар орқали эфирга узатилган этилган материаллар аудиоёзуви. Аудиоёзув хронометражи – 60 сониядан ортиқ эмас.
  • Босма ОАВ:
    • таҳририят учун: газетанинг камида 5 та сонида, журналнинг камида 3 сонида босма ва электрон кўринишда чоп этилган мақолалар;
    • алоҳида муаллифлар учун – танлаб олинган номинацияларнинг ҳар бирида камида 3 та материал.
  • Электрон ОАВ лардаги мақолалар – камида 3 та мақола (ташрифлар сони ва сайтга ҳавола (манзил)
Танловга тақдим этилган ишлар қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
  • Танланган номинацияга мувофиқлиги.
  • Материалда умумий мавзунинг тўлиқ ва очиқ ёритилиши.
  • Профессионал маҳорат.
  • Ғоянинг, ижодий сюжетнинг ифодаланиши ва амалга оширилишидаги ўзига хослик (оригиналлик).
  • Ғоя ва сужет мазмунининг ифодаланиши ва очиб берилишидаги асосланганлик ва холислик.
  • Баён этиш тилининг аниқлиги ва тушунарлилиги.
Ишлар ўзбек ва рус тилларида тақдим этилади. Тақдимотнинг афзал варианти – электрон кўринишда тақдим этилган материаллар.

«Давергеодезкадастр» қўмитаси Экспертлар кенгаши «Республика босма ОАВ ларида эълон қилинган энг яхши мақола», «Ҳудудий босма ОАВ ларида эълон қилинган энг яхши мақола» ва «Электрон ОАВ ларда эълон қилинган энг яхши мақола» номинациялари бўйича танловда биринчи ўринни олган битта ғолибни, танловда иккинчи ўринни олган битта лауреатни ва танловда учинчи ўринни олган битта лауреатни аниқлайди.

Биринчи ўрин соҳиби бўлган ғолиб планшет ва «Давергеодезкадастр» қўмитасининг дипломи, 2-ўрин соҳиби – USB-флеш-тўплагичи (1TV) ва «Давергеодезкадастр» қўмитасининг дипломи, 3-ўрин соҳиби – компьютер колонкалари ва «Давергеодезкадастр» қўмитасининг дипломи билан тақдирланади.

«Давергеодезкадастр» қўмитаси Экспертлар кенгаши «Энг яхши видеоролик» ва «Энг яхши аудиоролик» номинациялари бўйича 1-ўринни эгаллаган биттадан ғолибни аниқлайди. «Энг яхши видеоролик» номинацияси бўйича ғолиб телевизор ва «Давергеодезкадастр» қўмитаси дипломи, «Энг яхши аудиоролик» бўйича ғолиб планшет ва «Давергеодезкадастр» қўмитасининг дипломи билан тақдирланади.

Экспертлар кенгаши Танловда иштирок этиши учун ўзбек ОАВ мониторинги натижаларига кўра танлаб олинган мақолалар (сужетлар)ни таклиф қилиш ҳуқуқига эга.

Танловга электрон кўринишда «ОАВ Танлови» белгиси билан тақдим этиладиган материаллар 2018 йил 31 декабргача Tanlov@ygk.uz манзили бўйича қабул қилинади.

Танлов якунлари «Давергеодезадастр» қўмитаси расмий сайтининг саҳифасида ва Telegram-каналида эълон қилинади.

Танлов ғолибларини тақдирлаш бўйича тантанали маросим 2019 йил февраль ойида «Давергеодезкадастр» қўмитасининг биносида ўтказилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар