Фарғона вилоятида шаърий никоҳ асосида яшаб келаётган 5 нафар оиланинг никоҳлари қонуний қайд этилиб, уларга никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, 6 нафар болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.
Бу Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси томонидан «Бирорта ҳам боланинг туғилиши қайд этилмасдан қолиши мумкин эмас» шиори остида ўтказилган байрамона тадбир доирасида амалга оширилди.
«Қонун устувор бўлган давлатда ноқонуний турар жойлар бўлиши мумкин эмас» тадбири доирасида эса 40 нафар фуқарога мулк ҳуқуқини эътироф этувчи туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари топширилди.
Изоҳ (0)