Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги I ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун ташриф буюрган Forward МЧЖ раҳбари Андрей Муковников мамлакатда аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан танишди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги «Дарё»га маълум қилди.
Хусусан, хорижлик ишбилармон Тошкентнинг Юнусобод тумани Давлат хизматлари маркази фаолияти, унда тақдим этилаётган қулайликлар, ўз ишини бошламоқчи бўлган тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар билан танишди.
«Юртингизда юртбошиларимизнинг ташаббусларига кўра ташкил этилган бундай учрашув яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити билан танишиш, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга замин яратди. Марказда яратилган шароит, тақдим этилаётган юздан ортиқ хизматлар, тадбиркорликни бошлаш, рўйхатдан ўтиш учун 30 дақиқагина вақт сарфланиши, бунинг учун ўрнатилган соддалаштирилган тартиб, солиқ ва бошқа имтиёзлар мамлакатингиз инвестицион жозибасини янада оширишга хизмат қилмоқда» — дейди Андрей Муковников.
Изоҳ (0)