Ўзбекистон Президенти фармойишига асосан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги масъул ходими Ўзбекистон Президенти администрациясининг масъул лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.
Давлат хизматлари агентлиги Давлат ҳуқуқий хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими катта маслаҳатчиси Султонов Мухиддин Маматюсуфович Президент администрацияси Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди.
Изоҳ (0)