Ўзбекистон Миллий банки Андижон вилоятининг мансабдор шахслари ўзгалар мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-тарожликларга қўл урганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.uz».
Бош прокуратура қошидаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда филиал мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан жиноий тил бириктириб, мазкур банк мижозлари ҳисобланган 10 та хўжалик юритувчи субъектнинг валюта ҳисоб-рақамларида бўлган 759 минг АҚШ долларини уларнинг хабарисиз бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига ноқонуний ўтказган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» ва «г» бандлари ҳамда 209-модданинг 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)