Физик-назариётчи Стивен Хокинг келажакда ДНКси ўзгарган суперодамлар пайдо бўлишидан хавотир билдирган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ўлими олдидан Хокинг «Жиддий саволларга қисқа жавоблар» китобини ёзди (китоб 16 октябрда эълон қилинади). Унда физик келажакда одамлар организмининг турли хусусиятларини яхшилаш учун ДНКга ўзгартириш киритишидан хавотир билдирган.
Олимга кўра, «суперодамлар»нинг пайдо бўлиши оддий кишилар паст табақага айланиши ёки буткул йўқолиб кетишига олиб келади.
Изоҳ (0)