Тез парчаланадиган уграни кам миқдорда истеъмол қилиш одам саломатлигига жиддий зарар етказмайди. Сибир давлат фан ва технологиялар университети олимлари шундай хулосага келди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Таъкидланишича, угра буғдой уни, туз, крахмал, пальма ёғи, шунингдек, карбонат ва полифосфат натрийдан тайёрланади.
Бу таркибий қисмларнинг баъзилари фойдали ҳисобланмайди, бироқ соғлом организмга зарар етказмайди.
Мутахассисларнинг қайд этишича, угра таркибига кирувчи глутамат натрийнинг хавфи ҳақидаги гаплар уйдирма ҳисобланади.
Изоҳ (0)