Чингиз Айтматов ҳақида иккита янги китоб нашр этилди, деб ёзади ЎзА.
Таниқли публицист-адиб, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти Аҳмаджон Мелибоев адиб таваллудининг 90 йиллиги арафасида ўзининг «Чингиз Айтматов: Давр, Инсон, Ҳақиқат» ва «Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон» номли китобларини нашр эттирди.
«Чингиз Айтматов: Давр, Инсон, Ҳақиқат» китобида ёзувчи қаламига мансуб ҳикоя, роман ва қиссалар, чуқур мушоҳадали бадиий, ижтимоий публицистик мақолалар, нуфузли анжуманлардаги мағзи тўқ, маънавий юки салмоқли маърузалари Аҳмаджон Мелибоевнинг узоқ йиллик изланишлари асосида жуда чуқур таҳлил қилинган.
Шунингдек, Аҳмаджон Мелибоев тўплаб, нашрга тайёрлаган «Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон» номли хотира китоби ўқувчида улуғ ижодкорнинг бутун ҳаётига турли нуқталардан берилган баҳо, ғоятда қадрли самимий, жиндак таҳлилий қарашларни ўз ичига қамраган чизгиномалардан иборатдир.
Изоҳ (0)