Маданият вазирлиги, Маданият ва санъат кўргазмаси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ҳаёти ва ижодига бағишланган фотокўргазма ва адабий-бадиий хотира кечаси бўлиб ўтди.
Шоир ва ёзувчилар, санъат арбоблари ҳамда олимлар иштирок этган кечани Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид очиб берди.
Умарали Норматов Баҳодир Каримов, Анвар Обиджон, Эркин Аъзам, санъаткорлар Тўти Юсупова ва Жамила Ғофурова ҳамда адибнинг оила аъзолари сўзга чиқиб, Саид Аҳмад билан боғлиқ хотираларни сўзлаб берди.
Кеча давомида Саид Аҳмад қаламига мансуб саҳна асарларидан парчалар намойиш қилинди.
Изоҳ (0)