Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорига асосан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида китоб марафони бўлиб ўтди. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари «Дарё»га маълум қилди.
Тадбирга тумандаги 146-мактаб мезбонлик қилди. Китоблар марафони тадбири доирасида турли нашриётлар болалар учун китоблар ярмаркасини ташкил этди. Шунингдек, ўқувчилар «Мактабимга китоб совға қиламан» шиори остида мактаб кутубхонаси учун китобларни ҳадя этди.
Бундан ташқари ўқувчиларнинг бўш вақтларини самарали ва мазмунли ўтказиш мақсадида 24 турдаги тўгараклар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Актриса Мадина Тўхтаеванинг ташрифи эса 1440 нафар ўқувчи таълим-тарбия оладиган мактаб жамоасига хуш кайфият улашди.
Изоҳ (0)