Таниқли рэпер Кёртис Жексон (50 Cent тахаллуси остида ижод қилади) Конор Макгрегорни мағлуб этган россиялик Ҳабиб Нурмагомедовга ваъда қилинган 2 миллион долларни берилмаётганини адолатдан эмас, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар берди.
«UFC’нинг Ҳабибга нисбатан қилаётган ишлари нотўғри, ахир улар Конор билан бундай қилишмади-ку! Агар Ҳабиб мен учун Bellator’да жанг қилса, унга бугуноқ 2 миллион доллар нақд тўлашга тайёрман. UFC — бу соҳадаги ягона ўйинчи эмас, шартномани ҳам ҳал қиламиз. Зубайрани ҳам ўз сафимизга қўшиб оламиз»,—дейди Жексон.
Ҳабиб эса рэперга қуйидагича жавоб қайтарган: «Агар ҳақиқий эркаклар қаерда вояга етаётганлигини кўришни истасанг, сени Доғистонга таклиф қиламан. АҚШга борганимда сенга хабар бераман. Қўллаб-қувватлов учун раҳмат, сен ҳақиқий эркаксан!».
Изоҳ (0)