Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Термиз темир йўл вокзалида Тожикистонда ўтказиладиган Туркманистон маданияти кунларида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига йўл олган туркманистонлик санъат усталари тантанали кутиб олинди. Бу ҳақда «Дарё»га Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Термиз темир йўл вокзалида қардош халқнинг турмуш тарзи, анъана ва урф-одатларини ифода этувчи этнографик шаҳарча барпо этилди, унда ҳунармандлар кўргазма-ярмаркаси ҳамда миллий таомлар жой олди.

Тадбирда сўзга чиққанлар туркманистонлик маданият ва санъат усталарининг юртимизга, хусусан 136 мингдан ортиқ туркман миллатига мансуб фуқаролар истиқомат қиладиган Сурхондарё вилоятига ташрифи халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, икки томонлама алоқаларни янада ривожантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Шундан сўнг, Туркманистон санъат усталари ижросида дўстлик ва тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлари янгради. Ушбу маданий тадбир сурхондарёлик тингловчиларга унутилмас учрашув онларини тақдим этди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Трамп тарафдорларига мурожаат қилиб, мени қўллаб-қувватланг, намойишлар уюштиринг демоқда” — Навбаҳор Имомова
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади
Маслаҳатлар
Тезроқ ташлаб юборинг: юз креми ​​сизга мос келмаганини англатувчи 5 та белги