Миланнинг «Интер» жамоаси яна Лука Модрич трансфери борасида ишларни бошлашга тайёр, деб хабар беради Corriere dello Sport.
33 ёшли хорват «Реал»даги ҳолатидан норози ва январдаёқ клубни тарк этмоқчи. Ёзги трансферлар вақтида «Интер» Модрични сотиб олиш борасида таклиф билан чиққан, бироқ «Реал» буни рад этганди.
Модрич жамоанинг янги бош мураббийи Хулен Лопетеги билан чиқиша олмаяпти, шунингдек, Луканинг клуб президенти Флорентино Перес билан муносабатлари совуқлигича қолмоқда.
«Реал» эса Модрич билан фақат жамоага юлдуз ўйинчи олиб келинадиган бўлса, хайрлашади.
Мадридликлар ПСЖ ҳужумчилар Килиан Мбаппе ҳамда Неймар, шунингдек, «Челси» аъзоси Эден Азарга қизиқиш билдирмоқда.
Изоҳ (0)