Кеча, 13 октябрь санасида Миллатлар Лигаси доирасида Гибралтар терма жамоаси сафарда Арманистонга қарши майдонга тушди.
Учрашув 0:1 ҳисобида Гибралтар фойдасига ҳал бўлди. Ўйиндаги ягона гол 50-дақиқада Чиполина томонидан киритилди. Мазкур ғалаба терма жамоа учун расмий ўйинда киритилган биринчиси сифатида тарихдан жой олди. Гибралтар, шунингдек, ўз тарихида илк марта сафар ўйинида ғалаба қозонди.
Арманистон билан ўйингача Гибралтар терма жамоаси ҳисобида 22 та расмий ўйин бор эди. Улар бу учрашувларда ўз дарвозасидан 107 та гол ўтказиб юборганди.
Гибралтар ўз тарихида икки бор ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонганди. Улардан бири 2014 йилда Мальта (1:0) устидан қўлга киритилган бўлса, 2017 йил мартида эса Латвия (1:0) таслим этилганди.
Изоҳ (0)