Индонезиянинг Ява ороли соҳилларида юз берган 6,0 магнитудали зилзила оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Rosbalt.ru».
Метеорология хизмати ҳамда Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий бошқармаси маълумотларига кўра, ер силкиниши натижасида ўнлаб уйлар жабрланган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Индонезияда 28 сентябрдан буён давом этаётган зилзила ва цунами қурбонлари сони 2 минг кишидан ошган.
Изоҳ (0)