Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги Маданият қишлоғида «Техно мебел инвест» масъулияти чекланган жамиятининг трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Собиқ пойабзал фабрикаси ўрнида иш бошлаган лойиҳанинг умумий қиймати 4,5 миллиард сўмни ташкил этди. Корхона йилига 1,2 миллион дона маҳсулот тайёрлаш қувватига эга. Бу ерда «Реза техтиле» ёрлиғи остида эркаклар, аёллар ва болалар учун кийим-кечак тайёрланмоқда.
Янги корхона фаолият бошлаши билан 200 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.
Изоҳ (0)