Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида жорий йил 9 октябрь куни Қоровулбозор туманида яшовчи К.А. маст ҳолда таниши Д.Р. исмли аёлнинг уйида жанжал кўтаради. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У ўзаро жанжал сабаб шу уйда ёлланиб ишловчи Н.В. исмли аёлнинг турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказади. Оқибатда Н.В. касалхонага келтирилганида вафот этган.
К.А. қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.