Покистон Қуруқликдаги қўшинлари коллежи коменданти генерал-майор Сарафроз Али бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Қуролли кучлари академиясига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Делегация академиянинг инфратузилмаси, ўқув-моддий базаси билан танишди. Таълим даргоҳининг профессор-ўқитувчилар таркиби билан биргаликда ўтказилган семинар-тренинг машғулотларида ҳар икки томон вакилларининг маърузалари тингланди. Икки мамлакат ҳарбий билим юртлари келгусидаги ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган мақсадли режаларни белгилаб олди.
Учрашув давомида делегация аъзолари Қуролли кучлар давлат музейида ҳам бўлиб, миллий армиямиз тарихи ва бугунига оид маълумотлар билан яқиндан танишишди.
Изоҳ (0)