Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев 13—14 октябрь кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Master Theater санъат саройида концерт дастурини тақдим этади. Бу ҳақда санъаткорнинг ўғли Шоҳжаҳон Жўраев Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Google Photos

Қайд этилишича, Шерали Жўраев иккинчи ўғли Зоҳиршоҳ билан АҚШга жўнаб кетган.

Қуйидаги видеода Ўзбекистон халқ артисти 25 йилдан сўнг илк марта Америка Қўшма Штатларига борганини маълум қилган: